3 Июн 2022 йил 354

Сектор раҳбарлари ва масъуллар иштирокида Бойсун туманининг Юқори Мачай, Ўрта Мачай маҳаллалари ҳамда Хўжадияк қишлоғида сайёр қабул бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2 июн куни Бойсун тумани марказидан 70 км узоқликда жойлашган Ўрта Мачай, Юқори Мачай маҳаллалари ҳамда Хўжадияк қишлоғида сектор раҳбарлари, халқ қабулхонаси мудири ҳамда фуқаролар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан уй жой таъмири, ичимлик суви, ички йўллар таъмири, ижтимоий объектлар қурилиши, оила турмуш доирасидаги муносабатлар, қўни-қўшнилар ўртасида томорқа талашиш, сел талофатларини олдини олиш мақсадида сел юрувчи йўлларни таъмирлаш, боғдорчилик, чорвачилик, кредит, соғлиқни сақлаш масалаларида мурожаатлар билдирилди. Шунингдек, фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, вақт ва маблағ талаб қиладиган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди ва ижроси бўйича масъуллар бириктирилди.
Хўжадияк қишлоғида ташкил этилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан ичимлик суви муаммоси таклифи берилди. Ушбу қишлоқ ичимлик суви билан таъминланиши учун 20 км узоқликда булоқ сувидан қувур тортиб келиниши ёки артизанлар орқали ичимлик суви чиқариш лойиҳалари ўрганилиши маълум қилинди.
Бугунги кунда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиши, сайёр қабулларни жойида ташкил этилиши, фуқаролар томонидан кўп мурожжатлар бўлишини олдини олишга, муаммоларни жойига бориб ҳал этишга замин бўлмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech