29 Декабр 2021 йил 427

Сектор раҳбари муҳтожлар ҳолидан хабар олди

Жорий йилнинг 29 декабрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Абдувоҳид Исмоилов, Термиз тумани 3-сектор ҳудудига қарашли "Халқобод" маҳалласида яшовчи Феруза Жуманазарованинг хонадонига ташриф буюриб, янги йил совғаларини улашди.
- Ҳар байрамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи хонадонимизга келиб, ҳолимиздан, кам-у кўстимиздан хабар олади, - дейди Феруза Жуманазарова. - Бу йил ҳам Янги йил байрамига Муҳтарам Президентимиз ва Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг пул мукофотлари, рўзғоримизга эса озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга фарзандларимга Янги йил совғаларини тортиқ қилдилар. Мен бундан бағоятда мамнунман, бундан ташқари, турмуш ўртоғим ва катта қизимни ишга жойлашишида ҳам кўмак берилди. Ўғлимга иссиқхона қуриб берилди, оиламизни “Темир дафтар” рўйхатига киритиб, доимий ёрдам ва эътиборларини аямасдан келаяпти.

Ф.Жуманазарова 2007 йилдан буён II-гуруҳ ногирони бўлгани боис доимий равишда даволаниб келади. Сектор раҳбари томонидан фуқаронинг дори-дармонлари учун ҳам ёрдам берилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech