1 Июн 2022 йил 433

Сектор раҳбарлари ва битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилда Бойсун туманидаги таълим муассасаларини 1500 нафар ёшлар тамомлаб, катта ҳаётга қадам қўйишмоқда. Шу муносабат билан Бойсун туманидаги марказий маданият уйида сектор раҳбарлари ҳамда битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда битирувчилар билан тўғридан-тўғри, самимий мулоқот олиб борилди. Ёшларни қизиқтирган саволларига сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар ҳамда туман халқ таълими бўлими вакиллари томонидан жавоблар қайтарилди.
Шунингдек, тадбир давомида Интер инжинеринг компанияси, Бойсун газни қайта ишлаш заводи раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида тақдимот ҳам бўлиб ўтди.
Тақдимот давомида, Бойсун туманида қуриб битказилаётган газни қайта ишлаш заводи ҳақида умумий маълумотлар берилиб, келажакда ушбу соҳада ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларни қайси соҳаларда таълим олишлари тушунтириб ўтилди. Тумандаги касб-ҳунар мактаблари ва кўп тармоқли техникум томонидан ташкил этилган ярмаркада ўқувчи ёшлар касб-ҳунар йўналишлари билан яқиндан танишдилар. Тадбирда Ўзбекистон давлат Сатира театри жамоаси ташриф буюриб, театрлаштирилган томошаси билан иштирок этишди.

Text to speech