9 Март 2023 йил
449
Сектор раҳбарлари халқ орасида
Куни кеча Шеробод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Ў.Шукуров “Қишлоқбозор” маҳалласида бўлиб, маҳалладаги бешлик, шунингдек, аҳоли вакиллари билан учрашди. Сектор раҳбари МФЙ да яшовчи фуқароларнинг яшаш шароитлари билан танишди ҳамда маҳаллада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, сектор раҳбари ташаббуси билан “Шеробод” маҳалласида жойлашган 30 сотих ер майдонига “Яшил макон” дастури доирасида кўчатлар экилиб, “Шеробод боғи” ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати