4 Феврал 2021 йил 640

Сайёр учрашув Ангор туманида ҳам ўтказилди

Воҳада ҳам ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” шакллантирилган бўлиб, унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилди. Хўп, рўйхат тузилди, кўмак ва қўллаб-қувватловга эҳтиёжи юқори бўлганлар аниқланди. Энди улар билан бирма-бир мулоқот қилиш, керак бўлса, яшаш хонадонига бориб, шароити билан танишиб, уларнинг муаммоларига ечим топиш масаласи кўндаланг турибди. 3-сектор раҳбарининг Ангор туманидаги  ўтказган сайёр учрашувларида ҳам айни шу масалаларга эътибор қаратилди. Тумандаги “Янги турмуш” маҳалласида ўтган учрашувда ёшлар ва аёлларни касбга қизиқтириш мақсадида масъул мутахассислар, ҳунармандлар ва ёш тадбиркорлар томонидан касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва бошқа йўналишлар бўйича тушунчалар берилди.Учрашув давомида жами 63 та мурожаат келиб тушди. Жумладан, уй-жой ва ер ажратиш бўйича 2 та, имтиёзли кредит олиш масаласида 24 та, иш билан таъминлаш масаласида 16 та, моддий ёрдам сўраб 2 та, соғлиғини тиклаш бўйича 4 та ва яна суюлтирилган газ баллони, электр таъминоти, субсидия ажратиш каби масалаларда мурожаат қилинди.Улардан 4 таси жойида ижобий ҳал этилди. Хусасан, 4 нафар фуқаро иш билан таъминланди.  Янги турмуш маҳалласи “Марказ” кўчасидаги 1,5 км масофага тош (шағал) тўкиб берилди ва шу маҳаллада истиқомат қилаётган 48 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 60  та мурожаат эса назоратга олинди. 
   Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech