Сайлов-барчамизнинг эркин танлов ҳуқуқимиздир!
Жорий йилнинг 21 август куни вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида, 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан ходимлари ўртасида семинар-тренинг ўтказилди.
Ўтказилган семинар тренингда, Термиз шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Жабборов томонидан ходимларга тушунчалар берилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан, 2021йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этилиши ва ўтказилиш тартиби, Сайлов кодекси мазмун моҳияти ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Сайлов жараёнларида Сайлов участкалари аъзолари билан бир қаторда Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларига ҳам алоҳида масъулият юклатилганлиги яъни улар сайлов жараёнларини кўтаринки руҳда ўтказилишида жойларда фуқароларнинг ҳавфсизлигини сақлаш, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш учун хизмат олиб боришлари, энг асосийси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан сайлов ўтказиш жараёнида мамлакатимизга чет элдан ташриф буюрадиган меҳмонлар ҳамда сайлов жараёнларини кузатиш учун келадиган чет давлатлар ва халқаро кузатувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида тушунчалар бериб ўтди.
Семинар-тренинг якунида иштирокчилар, Президент Сайловини ўтказиш учун тайёрланган намунали сайлов участкасига таклиф этилиб, сайлов жараёнлари ҳақида амалий тушунчалар билан бирга, Хавфсиз туризмни таъминлаш Бошқармаси ходимлари кун тартибидаги масала юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис томонидан тегишли жавоблар олишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати