20 Март 2020 йил 987

Савол - жавобга бой учрашув бўлиб ўтди

Термиз Давлат Университетининг Филология факультетида “Ёшлар бизнинг келажагимиз!”- шиори остида талаба ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш, Ҳуқуқбузарликлар пофилактикаси бошқармалари ҳамда Юридик таъминлаш бўлинмаси масъул ходимлари иштирок этишди.

Ёшлар билан ўтказилган учрашув давомида, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган кенг имкониятлар, шарт-шароитлар, шунингдек,     “Ёш тадбиркор - элга мададкор”, “Ёш олимлар” ва шу каби бошқа бир қатор лойиҳалар асосида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Шу билан бирга сўзга чиққан масъул ходимлар томонидан Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар  ҳақида сўз юритиб, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтилди.

Жиноятчиликни жиловлаш бўйича, ёшларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Учрашув давомида, Тошкент шаҳрида содир этилган ёшлар ўртасидаги оммавий муштлашув юзасидан тайёрланган видеоролик намойиш этилди. Бундан талабалар ўзларига керакли бўлган тегишли хулосаларни чиқаришди.

Савол ва жавобларга бой тарзда ўтказилган учрашувда Ватанга бўлган муҳаббат, билимга бўлган чанқоқлик ёшларимизнинг юз-кўзларида яққол сезилиб турди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech