Сауна олдида қаровсиз қолдирилган велосипед ўғирланди
Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 15 июнь куни, шаҳарнинг “Фарҳод” маҳалласида яшовчи, Ч.Зухриддин шаҳар 4-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 14 июнь куни соат 22.05 ларда, шаҳарнинг “А.Авлоний” маҳалласи ҳудудида жойлашган сауна ҳовлисида турган, 900.000 (тўққиз юз минг) сўмлик “Аист” русумли велосипедини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Сариосиё туманида яшовчи, Ж.Одил ва унинг жиноий шериги Термиз шаҳрида яшовчи, С.Эшмирзалар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 19 июнь куни Ж.Одил ва С.Эшмирзаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Азиз фуқаролар, ўзингизга тегишли бўлган мол-мулкингизни қаровсиз қолдириб, ўғрилик жиноятини содир этишга мойил бўлган шахсларга шароитлар яратиб бериб, жиноят қурбонига айланиб қолманг!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати