18 Сентябр 2021 йил
423
Сариосиёлик қидирувдаги безори Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Узун туманида 2021 йил июль ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, вилоят прокуратураси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Сариосиё тумани “Хуфар” маҳалласида яшовчи, Б.Меҳрож 12 сентябрь куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати