22 Ноябр 2021 йил 398

Сариосиёда, тўйда безорилик қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Сариосиё туманида 2021 йил 30 октябрь куни соат 21:00 ларда, Сариосиё туманида яшовчи, Ж.Жамшиднинг (исм шарифлар ўзгартирилган) уйида бўлаётган тўйда, қўшни маҳаллаларда яшовчилар, К.Самандар, мактаб ўқувчиси А.Арслон ва Р.Жалолиддинлар жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан қасддан бузиб, О.Чори ва К.Файзиларни қўллари билан дуч келган жойларига уришиб, тан жароҳати етказган. 4 ноябрь куни К.Самандар, А.Арслон, Р.Жалолиддинларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech