Сариосиёда телефон ўғриси қўлга олинди
Сариосиё туманида 2021 йил 23 июль куни, Узун тумани “Бешкапа” маҳалласида яшовчи, А.Абдуфарух, туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 23 июль куни Матиз русумли автомашинаси салонида турган, 2.200.000 (икки миллион) сўмлик “Редми НОТ-8” русумли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилади.
Бундан ташқари, 15 июль куни, туманинг “С.Шерозий” маҳалласида яшовчи, Х.Жасурнинг ҳам Матиз русумли автомашинаси салонида турган 1.100.000 (бир миллион юз минг) сўмлик “Редми-5” русумли телефон аппаратини, шунингдек 19 июль куни, туманнинг “Маржона” маҳалласида яшовчи, М.Баҳодирнинг Дамас русумли автомашинаси салонида турган 600.000 (олти юз минг) сўмлик “Самсунг С-6” русумли телефон аппаратини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Денов тумани “Тасмасой” маҳалласида яшовчи, Б.Жаҳонгир содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 25 июль куни Б.Жаҳонгирга нисбатдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати