23 Декабр 2021 йил 420

Сариосиёда, қора мол ўғриси қўлга олинди

Сариосиё туманида 2021 йил 7 декабр куни туманнинг "Субҳидам" маҳалласида яшовчи, Ш.Шоберди (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 3 декабр куни туманнинг "Субҳидам" маҳалласида жойлашган, акаси Ш.Шерзодга тегишли бўлган боғда боғланиб турган 3.400.000 (уч миллион тўрт юз минг) сўмлик 1 бош қорамолини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи, И.Ибод содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ашёвий далил олинган. 13 декабр куни И.Ибодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech