13 Август 2023 йил 387

Сариосиёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ҳарид қилган шахс фирибгарлик жиноятини содир этди

Сариосиё туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Э.Жамшид (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб у ўз аризасида, шу йилнинг 23 январь куни Денов туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган О.Собир унинг ишончига кириб, етиштирган карам маҳсулотини “22 845 000 (йигирма икки миллион саккиз юз қирқ беш минг) сўмга сотиб оламан!”- деб, олиб кетиб ҳозирги кунга қадар пулларни бермай келаётганлигини билдирган.  Мазкур ҳолат юзасидан 6 август куни О.Собирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқароларимиз томонидан етиштирилган маҳсулотларини ўзлари бозорга олиб бориб сотишлари ёки маҳсулотни олаётган ҳаридорга нақд пулга сотишларини сўраб қоламиз.

Бу билан фуқаро фирибгарлик жиноятининг қурбони бўлишининг олдини олган бўлади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech