14 Сентябр 2021 йил
619
Сариосиёда ўғрилик жиноятини содир этган қидирувдаги шахс қўлга олинди
Сариосиё туманида 2021 йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Сариосиё тумани “Шарқ юлдузи” маҳалласида яшовчи, Х.Далер 27 август куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати