Сариосиёда, Ички ишлар бўлинмаси биноси фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғигаасосан, жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлашҳамда ички ишлар органларининг қуйи тизимларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятидаўз фаолиятини бошлаганлиги бўйича хабар берган эдик.
Вазирлик ишчи гуруҳи вилоятнинг ҳар-бир шаҳар-туманларида бўлиб,маҳаллаларни жиноятдан ҳоли, намунали ва хавфсиз ҳудудга айлантириш бўйича ўрганишлар олиб бормоқда. Бу борада йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилиб, ходимларнинг хизмат олиб бориш ва яшаш шароитлари яхшиланмоқда.
Ички ишлар ВазириСариосиё туманида амалга оширилган ишларни кўздан кечириш чоғида,туман ҳудудида қайта реконструкция қилинган 1-сонли Ички ишлар бўлинмаси маъмурий биносининг очилиш маросимида иштирок этиб, сўзга чиқди. Вазир Сариосиё аҳолисини кириб келаётган 8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан самимий табриклади ва ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, Сариосиёлик 56 минг нафар фуқароларнинг узоғини-яқин, оғирини-енгил қилишга хизмат қилувчи, 17 та маҳаллани қамраб олувчи, Сариосиё туман 1-сонли Ичкиишларбўлинмасининг рамзий тасмаларини кесишди.
Мазкурбўлинмада,бўлинма бошлиғи, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш инспекторлари ҳамдатезкор хизмат ходимлари ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида хизмат олиб боришади.
Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов очилиш маросимидан сўнг, Ички ишлар органларида кўп йиллар фидоийлик билан хизмат қилганистеъфодаги подполковник Салом Қосимов билан дилдан суҳбат қилиб, устоз-шогирд анъанасини давом эттирган ҳолда, ўз тажриба ва маслаҳатларинитизимдаги ёш ходимларга ўртоқлашаётганлиги учун миннатдорлик билдирди. МеҳмонларСариосиё туман Ичкиишларбўлимидаги капитал таъмирданчиққанданкейинги ҳолати ҳамда фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар биланяқиндантанишишди.
Сурхондарёда ИИВ ишчи гуруҳи ўрганишлари давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати