10 Феврал 2022 йил 608

Сариосиёда гиёҳфуруш қўлга олинди

Сариосиё туманида 2022 йил 16 январ куни, туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан туманнинг “М.Улуғбек” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, туманнинг “Теракзор” маҳалласида яшовчи, Д.Диёр (исм шариф ўзгартирилган) мижозга соф вазни 0,21 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 150.000 (бир юз эллик минг) сўмга сотаётган вақтида ушланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 3 феврал куни Д.Диёрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech