17 Январ 2022 йил 434

Сариосиёда, фирмадан компьютер ва пулларни тунаган ўғри қўлга олинди

Сариосиё туманида 2022 йил 5 январ куни, туманнинг “Афросиёб” маҳалласида яшовчи, Д.Камил (исм шарифлар ўзгартирилган) ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда маҳалласида жойлашган фирмасидан, 4 январь кунидан 5 январь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс жами нархи 6 000 000 (олти миллион) сўмлик компьютер жамланмалари ва 400 (тўрт юз) АҚШ доллари ва 65.000 (олтмиш беш минг) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини шу туманда яшовчи, Х.Хасан содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 6 январь куни Х.Хасанга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech