15 Август 2021 йил 444

Сариосиёда безорилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сариосиё туманида 2021 йил 10 июль куни соат 17.30 ларда, туманнинг “Себзор” маҳалласи ҳудудида жойлашган дам олиш масканида, Денов туман “Водий” маҳалласида яшовчи, А.Азамат жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан Термиз шаҳар “Юлдуз” маҳалласида яшовчи, О.Жамшид билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни қўли билан танасининг дуч келган жойларига уриб, “ўртача оғирликда”ги шикаст етказган. 3 август куни А.Азаматга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech