30 Июн 2020 йил 575

Сариосиё туманида сайёр қабул ўтказилди

Сариосиё туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вилоят ва туман ҳокимликлари, қатор вазирлик ва идоралар, уларнинг вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлари, шунингдек, Президентнинг вилоят ва тумандаги Халқ қабулхоналари масъул раҳбарлари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда 220 нафарга яқин фуқаронинг муаммолари тингланиб, уларнинг ечими изланди.

Карантин талабларига риоя қилган ҳолда очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда фуқароларнинг оид 222 та мурожаати кўриб чиқилди. Ушбу мурожаатларнинг 61 таси жойида ҳал этилди. 52 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган 109 та мурожаат бўйича тегишли мутасаддиларга вазифалар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech