9 Апрел 2020 йил 757

Сариосиё: карантин вақтида заруриятсиз кўчага чиқманг, уйда бўлинг!

Жорий йилнинг 31 март куни Сариосиё тумани 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Мустафоқулов томонидан “Хуршид” маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган коронавирус пандемияси ва унга қарши курашиш, бу касалликнинг олдини олиш мақсадида, эълон қилинган карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этишлари ҳамда жамоат жойларида ниқобларни тақиб юришлари, мақсадсиз уйидан чиқмасликлари борасидаги тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга рўзғор учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech