13 Август 2022 йил 398

Сариосиёда томорқа сотмоқчи бўлган шахс тезкор тадбирда қўлга олинди

Сариосиё туманида 2022 йил 1 август куни, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасидан тушган ҳужжатларга кўра, Денов туманида яшовчи, С.Искандар аризасига асосан, 22 июл куни туманнинг “Ниҳолзор” маҳалласи ҳудудида, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошвармаси  ва туман Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сариосиё туманида яшовчи, И.Сирожиддин ишончига кириб, “35 сотих томорқасини 42.000 (қирқ икки минг) АҚШ долларга сотаман кадастрда ишловчи танишлар орқали номингизга расмийлаштириб берман!”-деб, ундан 199.000.000 (бир юз тўқсон тўққиз минг) сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 1 август куни И.Сирожиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech