12 Август 2024 йил 311

Сариосиёда “Пробация ойлиги” доирасида назоратдаги шахслар билан профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2024 йил 23 июл кунидаги тегишли фармойишига асосан “Пробация ойлиги” ўтказилаётганлиги муносабати билан Сариосиё туман ИИБ Жамоат хавфсизилиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахсларнинг суд ҳукмида белгиланган тақиқ ва мажбуриятларга амал қилиниши юзасидан иш ва яшаш жойлари текширилди. Шунингдек, махсус профилактик тадбирлари доирасида уларнинг қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмасликлари, суд томонидан қўйилган мажбуриятларга сўзсиз амал қилишликлари акс ҳолда уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши мумкинлиги юзасидан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Text to speech