21 Ноябр 2022 йил 324

Сариосиёда кредит олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан пул олган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сариосиё туманида 2022 йил 4 ноябрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳидан тушган ҳужжатларга кўра, 14 октябрь куни туманнинг “Ёқутлибоғ” маҳалласида яшовчи, Д.Дониёр (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йилнинг 6 апрель куни туманинг “Сарижар” маҳалласида яшовчи, С.Санжар унинг ишончига кириб, “Банкдан иссиқхона қуриш учун кредит олиб бераман!”- деб, 900 (тўққиз юз) АҚШ доллари ва 10 000 000 (ўн миллион) сўм пулини олиб, ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини билдирган. 4 ноябрь куни С.Санжарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech