7 Декабр 2024 йил 563

Сариосиёда, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

Сариосиё тумани “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғидаги Маънавият масканида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан туман Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Унда, туман ҳокими Абдуқодир Донаев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, бўлим бошлиғи ўринбосари Н.Холиқов, Республика маънавият маркази туман бўлинмаси бошлиғи С.Боматов ҳамда профилактик инспекторлари иштирок этишди.

“Заковат” интеллектуал ўйинида туман ички ишлар бўлими ходимларидан тузилган жами 4 та жамоа иштирок этиб, мазкур жамоалар иштирокидаги баҳслар муросасиз беллашувларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Беллашувлар натижасига кўра, фахрли 3-ўринни "Хуфар" жамоаси, фахрли 2-ўринни “Лейтенантлар” жамоаси ҳамда 1-ўринни “Жасорат” жамоаси қўлга киритди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари бўлим бошлиғининг диплом, китоблар жамланмаси ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Бу каби интеллектуал ўйинларнинг ташкил этилиши ички ишлар органлари ходимларининг билим ва салоҳиятини интеллектуал қобилияти шунингдек ҳозир жавоблигини оширишга хизмат қилиши билан биргаликда ходимларнинг ўз устида ишлашлари, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилади.

Text to speech