4 Май 2022 йил 422

Сариосиёда, Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан қонунчилик тарғиботи ўтказилди

Сариосиё туманида Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аёллар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида, Сариосиё тумани ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант Н.Мажитова ва тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи майор С.Жумаевалар тумандаги “Эҳтиром” маҳалласида жойлашган "Фарҳод аёллар мурувват уйи" да бўлишди.
Мазкур мурувват уйида жами 180 нафар тиббиёт ва ишчи ходимлар хизмат олиб боришади. Ушбу мурувват уйидаги тиббиёт ва ишчи ходимлари билан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрь кунидаги ЎРҚ-561-сонли “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”га ҳамда ЎРҚ-562-сонли “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунларининг мазмун моҳияти тушунтирилиб профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Учрашувда аёлларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ва мурувват уйида истиқомат қилаётган 5 нафар аёлларга шахсини тасдиқловчи ID карта ҳужжатлар топширилди.

Text to speech