22 Август 2022 йил 298

Сариосиёда ер сотаётган фирибгар тезкор тадбирда қўлга олинди

Сариосиё туманида 2022 йил 8 август куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, шу туманда яшовчи, О.Олим вилоят ИИБга берган аризасида, Сариосиё туманида яшовчи, О.Зафар фермер хўжалиги ер майдонидан 22 сотих ерни ҳар бир сотихни 800 (саккиз юз) АҚШ долларидан жами 17.600 (ўн етти минг) АҚШ долларига сотмоқчи бўлганлигини маълум қилган. Мазкур ариза юзасидан вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Анорзор” маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида, О.Зафар 22 сотих ер учун 17.600 (ўн етти минг олти юз) АҚШ долларини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 8 август куни О.Зафарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech