Сариосиё ва Узун тумани ички ишлар бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Коррупсияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси
ИИВнинг 2024-йил 15-апрелдаги ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2024-йил
20-апрел кунидаги тегишли фармойишларига асосан 2024-йил апрел ойининг учинчи ўн
кунлигида ички ишлар органларида “Коррупсияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги”
деб эълон қилинганлиги бўйича Сариосиё ва Узун тумани ички ишлар бўлимларида ҳам
мазкур йўналишда ишлар уюшқоқлик билан ташкиллаштирилмоқда.
Жорий йилнинг 24-апрел куни
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан
таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Шадиев Шерзод Файзуллаевич ҳамда Сариосиё
тумани Адлия бўлими бошлиғи Раимов Лотиф Эрдонович иштирокида Сариосиё ва Узун
тумани ИИБларда хизмат олиб бораётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида
“Коррупсияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Учрашув давомида 2023-йил
давомида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган салбий ҳамда
ижобий ҳолатлар асосида тайёрланган видеофилм ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятларида
ўзларига тегишлича хулоса чиқаришлари учун учрашув қатнашчилари эътиборига намойиш
этилди.
Намойиш этилган филм якунида
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев сўзга чиқиб, намойиш
этилган ушбу видеофилмдан ҳар бир ходим ўзига тегишлича хулоса чиқариб олишлари,
тўғрсида таъкидлаб ўз фикр мулоҳазаларини учрашув иштирокчиларига билдириб ўтди.
Шундан сўнг, Сариосиё тумани
Адлия бўлими бошлиғи Раимов Лотиф Эрдонович шахсий таркиб ҳамда уларнинг оила аъзоларига
“Коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати” мавзусида, жумладан Коррупсияга
қарши курашиш соҳасидаги Давлат сиёсатининг асосий вазифалари, Коррупсия тушунчаси,
турлари, сабаблари ва ижтимоий хавфлилиги, Коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати ва уни амалга ошириш механизмлари,
Коррупсиявий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик масалалари юзасидан
батафсил маълумотлар бериб ўтди.