Сариосиё туманининг “Мирзо Улуғбек” маҳалласида криминоген вазиятни яхшилашда амалий ишлар олиб борилмоқда
Сариосиё туманидаги Мирзо Улуғбек маҳалласи қизил тоифадаги маҳаллалардан бири. Ҳудудда криминоген вазиятни яхшилаш, маҳаллани "қизил" тоифадан чиқариш, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига йўл қўймаслик борасида Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан профилактик ишлар давом эттирилмоқда. Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, туман ИИБ масъуллари ҳамда маҳалла "еттилиги" ҳамкорлигида ҳудудда келиб чиқаётган жиноятлар таҳлил қилиниб, фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди.
Аҳоли вакилларининг фикр-мулоҳазалари ва
таклифлари асосида кўп қаватли уйларга, кўчаларга кузатув камералари, ташвиш
тугмаларини ўрнатиш ишларини жадаллаштириш, ҳудудда назорат рейд тадбирларини
олиб бориш бўйича чоралар белгилаб олинди. Маҳаллада профилактик ҳисобда
турувчи фуқаролар билан суҳбат қилинди.
Аҳоли гавжум жойларда қўриқлаш хизматининг
афзалликлари, объект ва хонадонларга ўрнатилаётган сигнализация воситаларининг
жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишдаги имкониятлари хусусида
тарғиботлар ташкил этилди.
Амалий кўргазма тарздаги учрашувда барча
қўриқлаш техник воситалар ҳақида маълумотлар берилиб, шартнома асосида мазкур
хизматдан фойдаланиш тавсия этилди.
Ҳудудларда бу каби тарғибот-ташвиқот ишлари изчил давом этмоқда.