14 Апрел 2023 йил 178

Сариосиё туманида жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига мувофиқ ҳафтанинг ҳар пайшанба куни "Профилактика куни" деб белгиланганлиги муносабати билан Сариосиё туман ҳокимлиги мажлислар залида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Исмоилов Абдувоҳид Саломович, туман ҳокими Абдуқодир Донаев, сектор раҳбарлари,  Сариосиё туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги ходимлари иштирокида маҳаллаларда содир этилаётган жиноятларни олдини олиш, содир этилган жиноятлар муҳокамаси, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда мамлакатимизда барча соҳалар сингари, ички ишлар органлари тизимини ҳам такомиллаштириш, уларнинг қуйи бўғинларини аҳолига янада яқинлаштирган ҳолда мустаҳкамлаш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида аҳоли орасида “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деган тушунчани мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, аҳоли вакиллари билан яқин ҳамкорликда оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш, маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, маҳаллаларда аҳиллик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёш авлодда ватанпарварлик, меҳнатсеварлик туйғуларини кучайтириш юзасидан тавсиялар берилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда олиб борилаётган профилактика ишларини янада кучайтирган ҳолда тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан бир қатор таклиф ва тавсиялар тингланди ҳамда келгуси режалар белгилаб олинди.

Text to speech