24 Июл 2025 йил 395

Сариосиё туманида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан пробация назоратида турган шахслар билан учрашув ташкил этилди

Жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси Т.Тилавов, туман прокурори Б.Олтибаев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқуловлар иштирокида пробация ҳисобида турган шахслар билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувнинг асосий мақсади пробация назоратида турган шахсларни тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш, қайта жиноят содир этилишини олдини олиш ҳамда муаммоларини бартараф этишга қаратилган бўлиб, учрашув давомида назоратдагиларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, тадбир натижаси бўйича туман прокурори томонидан туман мутасадди идоралар раҳбарларига ушбу йўналишда ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Text to speech