Сариосиё туманида “Турмуш” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида соғлом оила, соғлом жамият ғояси асосида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.
Сариосиё туман ҳокимлигида
ўтказилган йиғилишда, вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси
бошлиғи З.Хидирова ҳамда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари
Ў.Эшимова, туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари А.Саидназаров, туман Тиббиёт бирлашмаси
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари М.Қурбонов, туман ҳокимининг
ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Тошматова ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар
фаоллари патронаж ҳамширалари иштирок этди.
Унда, оиладаги тиббий маданиятни ривожлантириш она ва
бола саломатлигини таъминлаш йўлида бажарилиши лозим бўлган вазифалар, шунингдек,
хотин-қизлар ўртасида турли хилдаги онкологик касалликларни барвақт аниқлаш, оналар
ўлими, болалар ўлими ҳолатларини кескин камайтириш, туғруқлар ўртасидаги интервалларга
амал қилиш ҳамда ногирон фарзандлар туғилишини олдини олишга қаратилган профилактик
тадбирларни амалга оширишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида фикрлар
алмашилди.