Сариосиё туманида содир этилган жиноят ҳамда криминоген вазият кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.
Куни кеча, Сариосиё туманида 15 сентябр куни содир этилган жиноят Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябр кунидаги 565 сонли Қарори талаблари асосида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.
Ўтказилган муҳокама йиғилишида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари,
Х. Атаназаров,
туман
хокими А. Донаев, туман ИИБ бошлиғи Ғ. Ҳўжамқулов,
туман прокурори Б. Олтибоев, маҳалла еттилиги
фаоллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Ўтказилган муҳокама йиғилиш давомида жиноят
тафсилотлари ҳақида тўхталиб, ушбу қилмишнинг
содир этилиш сабаб ва омиллари кенг жамоатчиликка етказилди.
Масъуллар томонидан фуқароларга оила муқаддаслиги, ҳар қандай содир этилган жиноий қилмиш жазосиз қолмаслиги, жиноятга жазо муқаррарлиги тушунтирилиб, келгусида бу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида назоратни янада кучайтириш, маҳалла фаоллари ўз ишига масъулият билан ёндашиши алоҳида таъкидланди.