30 Июл 2024 йил 301

Сариосиё туманида “Пробация ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Т.Абдуллаевнинг 2024 йил 23 август кунидаги 230-сонли фармойишига асосан 23 июль кунидан 23 август кунига кадар “Пробация ойлиги” тадбири бўйича Сариосиё туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги ёшлар билан тадбиркор учрашуви ўтказилди.

Ушбу учрашувда ёшлар билан ишлаш жараёнида уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш ёшларга ижтимоий моддий ёрдамлар кўрсатиш уларни қайта жиноят содир этмасликлари ҳар бир ёшга тадбиркор ва муассасаларни жалб этган ҳолда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларнинг келгусида ўз йўлларини топишлари ҳамда касб-ҳунарга эга бўлишлари учун барча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган 4 нафар назорат остидаги ёшларга тегишли тушунча ва тавсиялар берилди.

Text to speech