Сариосиё туманида “Пробация ойлиги” доирасида пробация ҳисобида турган шахслар учун “Сайёр суд” ташкил этилди.
Республикамиз ҳудудида ҳамкор ташкилотлар иштирокида 2024 йил 23 июл
кунидан 23 август кунига қадар “Пробация ойлиги” ўтказилииш белгиланган.
Шу муносабат билан мазкур ойлик доирасида, Сариосиё туман ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган назорат
остидаги шахслар орасида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Ушбу сайёр суд мажлисида қатъий тузалиш йўлига ўтган,
меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган суд томонидан қуйилган мажбуриятларга амал қилиб
келган 14 нафар назоратдаги шахслар муддатидан илгари шартли равишда озод
этилиб, аксинча суд томонидан қўйилган мажбуриятларга амал қилмасдан келган 1
нафар назоратдаги шахснинг жазо муддати озодликдан маҳрум қилиш жазосига
алмаштирилиб қамоққа олинди.