Сариосиё туманида “Пробация ойлиги” тадбири доирасида, меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ички
ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаевнинг 2024 йил 23 июл
кунидаги тегишли фармойишига асосан 2024 йил 23 июл кунидан 23 август кунига қадар
республикамиз ҳудудида ўтказилаётган “Пробация ойлиги” тадбири доирасида, Сариосиё
туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган
маҳкумларнинг иш ва яшаш жойлари махсус профилактик тадбирлари доирасида
текширилиб, улар томонидан қайта жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари
юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Сариосиё тумани Ички
ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини
ўтаётган ишсиз ёшлар билан туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида ''Ишга марҳамат" эълони остида
меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбир давомида ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга
қўйиш борасида кенг имкониятлар бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилиб, 2 нафар ёшлар
ишга жойлаштирилиб доимий иш ўрнига эга бўлишди.