26 Июл 2024 йил 371

Сариосиё туманида “Пробация ойлиги” доирасида сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Республика миқёсида “Пробация ойлиги” ўтказилаётганлиги муносабати билан Сариосиё туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник М.Амонтўраев  "Маданкон" маҳалласида жойлашган 3-сектор биносида пробация ҳисобидаги ва оталиққа олинган ёшлар билан “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.  Ушбу ташкил этилган учрашувда жами 18 нафар ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этиб, 8 нафар ёшлардан 6 та турли масалалардаги мурожаатлар келиб тушди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш мақсадида, мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, сектор раҳбари томонидан мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Text to speech