22 Июл 2025 йил 393

Сариосиё туманида “Ош сайли” ва “Нилу туризм қишлоғи”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва ҳорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 135-сонли қарори ижроси юзасидан Сариосиё туманида “Ош сайли” ва “Нилу туризм қишлоғи”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда туризм соҳасига алоқадор барча мутасадди идоралар, маҳаллий сайёҳлар ва қўшни Афғонистон ва Тожикистон Республикасидан ташриф буюрган ҳорижий меҳмонлар иштирок этишди.

Ташриф буюрган меҳмонларга вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида керакли маълумотлар бериб ўтилди.

Text to speech