13 Август 2023 йил 400

Сариосиё туманида маҳалла  бешлиги билан учрашув бўлиб ўтди

Куни кеча Сариосиё туман ҳокимлиги мажлислар залида Сариосиё тумани ҳокими А.Донаев бошчилигида туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда тумандаги 61 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари,  ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда “Маҳалла бешлиги” билан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Хусусан, маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, қуёш панелларидан фойдаланиш, солиқ тушуми, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш ва шу каби бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек,  маҳалла фаолларининг иш юритиш тартиби, номенклатура ҳужжатларини юритилиши, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда маҳаллала фаолларининг ҳужжатлари туман раҳбари томонидан муҳокама қилинди ва маҳалла фаолларининг маърузалари тингланди.

Йиғилиш сўнгида, “Маҳалла бешлиги” ягона тизим асосида ишлаб, барча масалаларни биргаликда ўрганиши ва якдил хулосага келиши яна бир бор эслатиб ўтилди.

Масъулларга белгиланган тадбирларни сифатли амалга ошириш бўйича янги вазифалар белгилаб берилди.

Text to speech