23 Июл 2025 йил
415
Сариосиё туманида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида назорат остидаги шахслар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Сариосиё туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлик хизмати Пробация гуруҳи ҳамкорлигида ўтказилган меҳнат ярмаркаси ишсиз фуқаролар учун янги имкониятлар яратишга қаратилди. Ушбу ярмарка, аввало, камбағалликни қисқартириш ва Пробация назоратидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Ярмарка доирасида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган иш
ўринлари ҳақида батафсил маълумот олишлари, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри суҳбат
ўтказишлари, ва ишга кириш шартлари билан танишишлари мумкин бўлди.
Бундай меҳнат ярмаркалари ишсиз фуқароларни ишга жойлашиш имкониятини ошириш билан бирга, жамиятдаги камбағаллик даражасини камайтиришга ёрдам беради.