21 Феврал 2025 йил 804

Сариосиё туманида “Биз ёшлар жиноятчилик ва гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида 5000 минг қадам пиёда юриш марафони ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори ҳамда Сурхондарё вилояти прокуратурасида 2024-йил 26-декабрь куни жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига шароит яратган омилларни бартараф этиш юзасидан ўтказилган идоралараро йиғилиш баённомаси ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасининг 13-банди ижроси бўйича Сариосиё тумандаги уюшмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида “Биз ёшлар жиноятчилик ва гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида 5000 минг қадам пиёда юриш марафони ташкил этилди.

Унда, Сариосиё туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия, ҳарбий хизматчилар, Ёшлар ишлар агентлиги ҳамда Маҳаллалар уюшмаси туман бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган 5000 минг қадам пиёда юриш марафони давомида қатнашчилар соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш билан бирга, жиноятчилик ва гиёҳвандликка қарши курашиш зарурлигини яна бир бор намоён этдилар.

Ташкилотчилар томонидан илгари сурилган “Биз ёшлар жиноятчилик ва гиёҳвандликка қаршимиз” шиори, бу пиёда юриш орқали ёшларни жиноятчиликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини танлаш ва ўзаро бирдамлик руҳини мустаҳкамлашга чақирди.

Text to speech