18 Октябр 2025 йил 69

Сариосиё тумани пробация ҳисобида турган шахслар учун очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг раиси Т.Тилавов, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи катта инспектори ҳамда туман прокуратураси ходимлари томонидан туманда сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Бугунги кунда судда инсонпарварлик тамойилига таяниб Сариосиё туман Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳисобида туриб ҳақиқатда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган, ўзининг хулқини ижобий томонга ўзгартирган 15 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Аксинча жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келган 1 нафар назоратдаги шахснинг ўталмай қолган жазо муддати озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Text to speech