10 Август 2022 йил 393

Сариосиё тумани ИИБда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли фармойишига биноан Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида Ички ишлар органлари тизимида жорий йилнинг 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар “Ватанпарварлик ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Сариосиё тумани ИИБда ҳам "Ватанпарварлик ойлиги” кенг тарзда нишонланмоқда. Шундай тадбирлардан бири Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида ташкил этилди.

Сариосиё маданият уйида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда, маданият уйи бадиий ижодкорлари томонидан кўнгилочар чиқишлар, ижро этилган куй қўшиқлар иштиокчилар қалбига бир олам қувонч бахшида айлади. Тадбир давомида, сафдошларига фаолияти давомида намуна кўрсатиб келаётган бир қатор ички ишлар ходимлари туман ИИБ бошлиғи подполковник М.Амантўраевнинг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech