18 Август 2025 йил 22

Сариосиё тумани ИИБда “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-мартдаги 92-сонли қарорининг 3-иловаси 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 28-июл кунидаги 282-сонли Фармойишига асосан, жорий йилнинг 18-августь  куни  Сариосиё туман Ички ишлар бўлимида "Уч авлод учрашуви" тадбири ташкил этилди.

Тадбирда “Нуроний” жамғармаси Сариосиё туман бўлими раиси, Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгаши депутати С.Қосимов ва туман Ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида ўтказилди.

Учрашувда сўзга чиққан С.Қосимов ходимларга Президентимиз томонидан яратиб берилаётган шароит ва имкониятлар натижасида ички ишлар ходимларининг бугунги кундаги нуфузи, тизимни ривожланиши учун яратилаётган имкониятлар, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий саъйи-ҳаракатлардан самарали фойдаланишлари ва қадрлашлари борасида гапириб ва тажрибаларини мисол тариқасида келтирди.

Ота-оналар фарзандларини ватанга хизмат қилишларида ҳамиша кўмакдош бўлиб, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этишларида раҳбарият билан ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.

Мазкур тадбрларларнинг ўтказилиши ёш ходимлар қалбида ўз бурчига масъулият билан ёндошиши, ватанига ва халққа садоқат билан хизмат қиладиган ички ишлар органларининг чинакам ўғлонлари шаклланишига хизмат қилади.

Text to speech