18 Феврал 2025 йил 494

Сариосиё тумани ИИБ ходимларининг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя этиш фаолияти ўрганилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ шимолий минтақавий ҳудуди Сариосиё тумани ИИБ бошлиғининг Маънавий - маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор Фарҳод Маҳмудов томонидан шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, туман ИИБ соҳавий хизмат ходимларининг хизмат хоналарида бўлиб, уларнинг иш фаолиятларини ўрганиш билан бирга хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишлари юзасидан суҳбатлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, ўрганишлар давомида фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг ижросини таъминлаш, хизмат хоналари, биноларнинг тозалиги ва ободончилик ишлари билан ҳам танишилиб, аниқланган камчилликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар бериб борилмоқда.

Бундан ташқари, ходимларнинг истиқомат қилаётган уйларида бўлиб, яшаш шароитлари ва муммолари яқиндан ўрганилиб, уларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Text to speech