4 Август 2023 йил 191

Сариосиё тумани Ички ишлар бўлими ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини таъминлаш бўйича учрашув ўтказилди.

Учрашувда Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва  кадрлар билан таъминлаш хихмати бошлиғи ўринбосари майор Ҳ.Нурматов, "Нуроний" жамғармаси раиси С.Қосимов, Сариосиё туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари А.Соҳибов, туман ички ишлар тизими ходимлари, оила аьзолари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, шахсий таркибга юртимизда сўнги йилларда ички ишлар органларида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга  оширилаётганлиги ҳамда ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар, тизимдаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Учрашув давомида жиноят қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги аҳоли билан мунтазам ишлаш бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб ҳамкасбларига намуна бўлаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзоларига, ИИБ раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.

Text to speech