3 Июн 2025 йил 817

Сариосиё тумани Ички ишлар бўлимида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” доирасида учрашув бўлиб ўтди

Унда, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025 йил 26 май кунидаги тегишли фармойишига асосан 1-июндан 10-июн кунига қадар Сариосиё тумани Ички ишлар органларида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” доирасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар дастурининг 1-бандига асосан ҳамкор ташкилотлар билан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Учрашув давомида, раҳбар ходимларнинг шахсан жавобгарлиги ва масъулиятини ошириш, коррупциявий омилларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида, масъуллар томонидан коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этиш, қонунчиликка қатъий амал қилиш ва фуқаролар ишончини оширишга қаратилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.

Text to speech