11 Март 2022 йил 400

Сариосиё тумани 3-сектор ҳудудига қарашли “Боғишамол” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

Сариосиё тумани “Боғишамол” маҳалласида вилоят ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилди.
576 хонадон истиқомат қиладиган маҳҳалада “Аёллар дафтари”да 17 нафар, “Ёшлар дафтари”да 6 нафар ва “Темир дафтар”да 6 нафар фуқаро қолган.Маҳаллада узоқ муддатга кетганлар 58 нафарни, муқаддам судланганлар эса 5 нафарни ташкил этади.
Сайёр қабулда аҳоли томонидан жами 15 та мурожаат келиб тушди. Қабул жараёнида Фотима Давронова, Рўзигул Хасанова, Меҳрангиз Абдусаматовалар “Ёшлар дафтари”га киритишларини, касб-ҳунарга ўқиб ўзини-ўзи банд қилиши учун тикув машинаси сўраб мурожаат қилди. Ушбу фуқаро дафтарга киритилиб, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан касб-ҳунар ўрганиш учун йўналтирилди.
Наргиза Тошбоева эрининг кўзи хасталигини айтиб, даволатишга амалий ёрдам сўради. Туман ИИБ бошлиғи Ў.Мустафоқулов ҳомий топиб, операцияси учун кетадиган харажатларни қоплаб бериш вазифасини ўз зиммасига олди.
Шунингдек, яна бир неча фуқаролар, Г.Меликова қизи А.Назарованинг контракт пулини тўлашда амалий ёрдам сўраган бўлса, Н.Тўйчиева оилавий шароитини айтиб,“Темир дафтар”га киритишларини, Ф.Ашурова ички йўлни асфальт қилишни, Д.Рахимова эса ҳунар ўрганиш, Ф.Хамдамова тикувчилик қилиш истаги борлигини, М.Турсунбобоева иш масаласида юзланишди. Ушбу мурожаатларнинг ҳаммаси тингланиб, тегишли ташкилот раҳбарларига уларни тезда ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech