22 Феврал 2025 йил
845
Сариосиё тумани 3 сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спортнинг волебол тури бўйича туман "ИИБ бошлиғи кубоги" мусобақаси ташкил этилди.
Жорий йилнинг 22-феврал куни Сариосиё тумани ИИБ бошлиғи ташаббуси билан тумандаги 62-сонли умумтаълим мактабида, 3 сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилувчи 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида спортнинг волебол тури бўйича “Ички ишлар бошлиғи кубоги" мусобақасининг сектор босқичи кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Қизиқарли ва муросасиз ўйинлар якунига кўра 3-ўринни "Боғишамол" маҳалласи ёшлари жамоаси, 2-ўринни "Ниҳолзор" маҳалласи ёшлари қўлга киритган бўлса, фахрли 1-ўринни "Шоқишлоқ" махалласи ёшлари эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар 3-сектор раҳбари, Туман ИИБ бошлиғи томонидан диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.