12 Март 2025 йил 130

Сариосиё туман ҳокимлигида алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирокида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарорида белгиланган вазифалар атрофлича муҳокама қилиниб, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилишлигини, ҳар бир давлат хизматчиси ушбу қарорнинг ижросини таъминлаши зарурлиги таъкидлаб ўтилди ҳамда масъулларга тегишли кўрсатма ва тушунчалар берилди.

Шунингдек, йиғилишда амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар тегишлича муҳокама қилиниб, шу билан биргаликда келгусида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан зарур бўлган ишлар белгилаб олинди.

Text to speech