Сариосиё туман ҳокими раҳбарлигида вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕИҲЁК Маркази ҳамда туман ҳокимлиги, сектор рахбарлари ва вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Абдуқодир Донаев
раҳбарлигида Сариосиё тумани ва вилоят ИИБ Жамоат хафсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази
ҳамда сектор рахбарлари билан биргаликда, туман ҳокимлиги томонидан вояга етмаганлар
масалалари бўйича инспектор-психологлар ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда қаровсиз ва назоратсиз
юрган, жиноятга мойил, ижтимоий оғир аҳволда қолган вояга етмаганларни яшаш жойларида
ўрганиш ва ижтимоий ҳуқуқий ҳамда психологик ёрдамлар кўрсатиш ишларини ташкил этишдаги
ҳамкорлик масалалари, шунингдек, вояга етмаганлар билан ишлашда юзага келаётган
муаммоли масалалар муҳокама қилинди.
Ҳозирги кунда республикада вояга етмаганлар орасида
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ортиб бораётгани ҳамда муаммоли ўқувчилар билан уларнинг
ота-оналари иштирокида манзилли ишлаш тизимида камчиликлар мавжудлиги танқид қилиниб
келгуси режалар белгиланди.